Ишонч телефони
“ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлиги расмий сайтига кирувчилар
Фуқаро авиациясидаги мавжуд масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш, авиация ташув хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, “ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлиги ҳузурида “Ишонч телефони” ишлаб турибди.
“Ишонч телефони” билан қуйидаги рақамлар орқали боғланиш мумкин. Иш вақти –ҳар куни шанба ва якшанбадан ташқари 9-00дан 18-00гача (тушлик вақти 12-30дан 13-30гача). Қуйидаги телефон рақамлари бўйича мурожаат қилиш мумкин:
Шаҳар коди | Телефон рақами | Иш вақти | Дам олиш куни |
99878 | 120-00-60 | 9-00 дан 18-00 гача тушлик вақти 12-30дан 13-30 гача |
Шанба Якшанба |
“ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлиги “Ишонч телефони” иш тартиби
“ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлиги “Ишонч телефони” мазкур иш тартиби “Ишонч телефони”га тушган мурожаатларнинг қабули, қайд етилиши ва кўриб чиқилиши тартибини белгилайди.
1.Умумий қоидалар.
1.1.”Ишонч телефони” “ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлигининг жисмоний ва юридик шахслар билан уларнинг мурожаатлари бўйича бевосита алоқада бўлиш воситасидир.
1.2.Ушбу Иш тартибида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
“Ишонч телефони”ни техник жиҳатдан таъминланиши – “Ишонч телефони”ни ўрнатиш ва иш ҳолатида сақлаш. Оператор – “Ишонч телефони”орқали келиб тушадиган мурожаатларни қабул қилувчи, қайд етувчи ва ҳужжатлаштирадиган, “ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлиги томонидан тайинланган ваколатли мансабдор шахс;
жисмоний ва юридик шахс – “Ишонч телефони”га мурожаат етган шахс.
2. “Ишонч телефони” тармоғини ишлашини таъминлаш учун зарур ишчи кучи ва пул маблағлари
2.1. «Ишонч телефони” иши бўйича умумий раҳбарликни “ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлиги назорат ва ҳужжатлар билан таъминлаш бўлими бошлиғи амалга оширади. “Ишонч телефони”дан тушган мурожаатни бевосита қабул килиш, қайд етиш, таҳлил етиш ҳамда ҳужжатлаштиришни таъминлаш ишларини Оператор амалга оширади.
2.2. “Ишонч телефони”нинг ишлаши куннинг иш вақтида таъминланади. Ушбу мақсадда “Ишонч телефони” тизими уни нормал ҳолатда ишлашига имкон берувчи, “ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлигининг махсус ажратилган ва тегишли равишда жиҳозланган хизмат хонасида ўрнатилади.
2.3. “ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлиги:
“Ишонч телефони” ишига масъул шахс тайинланишини;
“Ишонч телефони”га тушадиган мурожаатларни қабул қилиш, таҳлил етиш ва ҳужжатлаштирилишини, ҳар кунги мурожаатларни матн шаклига келтиришни;
“Ишонч телефони”дан олинган мурожаатлар, телефон орқали сўровлар матнини “ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлиги раҳбарига тақдим етилишини;
ёзиб олинган ахборотни сақланишини таъминлайди.
2.4. «Ишонч телефони” иши бўйича умумий раҳбарликни амалга оширувчи масъул шахс “Ишонч телефони”ни техник яроқлилиги ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлайди (мулоқотни олиб бориш, телефон аппаратида трубкани қўйиш ҳолатини назорат қилади ва бошқалар).
2.5.”Ишонч телефони” рақами “ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлигининг расмий веб-сайтига (www.узcаа.уз), шунингдек, “ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлиги егаллаб турган ҳамма кириши мумкин бўлган хона ва (ёки) бошқа ажратилган жойларда фаолияти тўғрисидаги ахборот билан ахборотдан фойдаланувчилар танишиши учун мўлжалланган ахборот стендлари ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситаларига жойлаштирилади.
3. “Ишонч телефони” орқали келган мурожаатларни қабул қилиш, ҳужжатлаштириш ва тегишли таркибий тузилмаларга жўнатиш.
3.1. “Ишонч телефони”га келадиган мурожаатларни қабул қилиш +(998) 78 120-00-60 телефон рақами орқали амалга оширилади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг “Ишонч телефони” орқали мурожаатларни қабул қилиш Оператор томонидан душанбадан жумагача (байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 17:00 гача амалга оширилади.
3.2.“Ишонч телефони” орқали мурожаатларни қабул қилиш реал вақт режимида оператор ҳамда жисмоний ва юридик шахс ўртасидаги суҳбат шаклида амалга оширилади.
3.3. “Ишонч телефони” тизимида чақириқ сигнали келганда Оператор абонент билан суҳбатга киришади ҳамда унга “ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлигига мурожаат қилиш, шунингдек, “Ишонч телефони” бўйича мурожаатни тақдим етиш тартибини тушунтиради.
3.4. Кўрсатилган маълумотлар еълон қилингандан кейин, Оператор мурожаат қилувчига ўзини таништиради: “ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлигининг “Ишонч телефони”, Сизни ешитаман”. Сўнгра у мурожаатнинг мазмунини диққат билан тинглайди. “Ишонч телефони” орқали мурожаат қилувчи билан суҳбат одатда мурожаат қилувчининг сўровлари ва операторнинг аниқлаштирувчи саволларини еркин усулда берилишидан ташкил топган бўлади. Aгар мурожаат қилувчи саволнинг мазмунини аниқ йетказиб беролмаса, Оператор мурожаатнинг моҳиятини инобатга олиб, мурожаат қилувчидан одоб билан сўровнома ўтказади.
3.5. Еркин суҳбат давомида Оператор мурожаат қилган жисмоний шахсни хулқини таҳлил етиб, унинг сўзида мумкин бўлган руҳий чекинишлар белгиларини аниқлайди, шунингдек, руҳий чекиниш аломатлари мавжуд шахсларни ахбороти ишончлилигини ҳам инобатга олиши керак. Aлоқа қайердан уланганлигини ҳам аниқланади – чет елданми ёки Ўзбекистон ҳудудиданми. Кейинчалик, одоб билан Оператор мурожаат қилган шахсни саволларга жавоб бериш учун вақти мавжудлигини аниқлаштиради, телефон рақамини бераоладими ёки бошқа алоқа усули билан у билан боғланиладими, фамилия, исми ва отасининг исмини сўрайди. Aгар унда бирон-бир ҳужжат ёки ҳужжатга оид материал мавжуд бўлса, жисмоний шахсга факс орқали ёки електрон почта орқали “ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлигининг расмий електрон манзилига юборишни таклиф етади.
3.6. Оператор томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг “Ишонч телефони”га мурожаатлари ҳужжатлаштирилади, яъни мурожаатлар қайд етилади ва ҳисоби юритилади. Мурожаат қайд етилганидан сўнг, ўша кунидан кечиктирмасдан “ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлиги бошлиғига мурожаат матни бажарувчиларини тайинлаш учун берилади. Қайд етиш китоби рақамланади ва тикилиб, муҳрланади. (1-илова)
3.7. Оператор ҳар куни 18-00 ҳолатига “Ишонч телефони”га тушган мурожаатларнинг ягона маълумотини тайёрлайди.
3.8. Маълумотда “Ишонч телефони”га тушган мурожаатларни сони, хусусияти ва қисқача мазмуни акс еттирилади. (2-илова)
3.9. Мурожаатлар бўйича тузилган ягона маълумот кейинги кун соат 10-00 гача директор қабулхонасига тақдим етилади.
3.10. “ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлигининг Назорат ва ҳужжатлар билан таъминлаш бўлими бошлиғи ҳар чоракда “Ишонч телефони” орқали тушган мурожаатларни таҳлилини амалга оширади ва таҳлилни директорга тақдим етади.
4. “Ишонч телефони”га тушган мурожаатларни бирламчи баҳолаш.
4.1. “Ишонч телефони”га тушган мурожаатларни бирламчи баҳолаш қуйидаги мезонлар орқали амалга оширилади:
мурожаатни “ЎЗАВИАЦИЯ” Агентлиги ваколатига тегишлилиги;
бошқарув ва оператив қарор қабул қилиш учун ахборотни тўлиқлилиги;
мурожаатда кўрсатилган важларни ишончлилиги.
4.2. Оператор мурожаатни қабул қилиш давомида жисмоний шахсдан ўтказилган суҳбатда:
мурожаатдаги ахборотни олинган жиҳатлари тўғрисида зарур маълумотларни ҳамда қўшимча маълумотларни йиғиш имконини берувчи манбалар доирасини аниқлаштиради;
мурожаатда кўрсатилган ахборотдан бехабар бўлган, лекин аниқ ёрдам кўрсата оладиган ёки гувоҳ сифатида қатнашадиган кишиларни аниқлаштириш бўйича чора-тадбир кўриши лозим.
5. Жавобгарлик
5.1. Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, шунингдек, ушбу Иш тартиби бўйича юклатилган вазифаларни бажармаслик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
“Ишонч телефони” Иш тартибининг
3.6.-бандига 1-илова
Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 20.11.2020 15:18:07
Чоп этиладиган нусхаси