«Яшил макон»

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини қўллаш мақсадида «Ўзавиация» агентлиги томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида дарахт экиш бўйича акция ўтказилди.

Акцияда «Ўзавиация» агентлигининг ходимлари иштирок этдилар. Ажратилган майдонга 600та мевали дарахтлар кўчатлари экилди.