Халқаро Фуқаро авиацияси Ташкилоти (ИКАО) Ассамблеясининг 42-сессиясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда

2025 йилнинг 23 сентябрь куни Канаданинг Монреаль шаҳрида ИКАО Ассамблеясининг 42-сессияси ўз ишини бошлади. Сессияда “Ўзавиация” агентлиги директори Назаров Тахир Алимжанович бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирок этмоқда.
 
ИКАО Ассамблеяси - Ташкилотнинг суверен органи бўлиб, уч йилда бир марта сессияси бўлиб ўтади.
 
Ассамблеяда ИКАОга аъзо 193 та давлатнинг 3000 дан ортиқ делегатлари иштирок этишмоқда. Сессия доирасида Ташкилотнинг келгуси уч йилга мўлжалланган глобал сиёсатини белгилаш, халқаро фуқаро авиациясининг хавфсизлиги, барқарор ривожланиши ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати юзасидан муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.