“Ўзавиация” агентлиги директори Тохир Назаров ИКАОнинг Бош қароргоҳида фаолият юритаётган ватандошимиз билан учрашув ўтказди
ИКАО Ассамблеясининг навбатдаги сессияси доирасида “Ўзавиация” агентлиги директори Тохир Назаров ИКАОнинг Бош қароргоҳида Ички аудит департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган ватандошимиз Малика Мухитдинова билан учрашув ўтказди.
Малика Мухитдинова, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
2018-2024 йилларда БМТнинг UN WOMAN ташкилотида юқори лавозимда, шунгингдек, 2024 йил август ойидан бошлаб, ИКАОнинг бош қароргоҳида ички аудит департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Учрашув давомида ИКАОга аъзо давлатларнинг парвозлар хавфсизлиги назорати бўйича инспекторларининг ИКАО бош қароргоҳида йўналишлар бўйича тажриба алмашиш ҳамда малака ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Тохир Назаров ҳамюртимизнинг ИКАОда фаолият юритаётганини ва шундай юксак лавозимда ишлаётганидан фахрланаётганимизни таъкидлади. Шунингдек, кўплаб халқаро ташкилотлар, жумладан, ИКАОда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган кўплаб истиқболли ёшларимиз борлигини алоҳида таъкидлади.