Соғлом турмуш тарзини шакллантириш
“Ўзавиация” агентлиги ходимлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишни ошириш, соғлом турмуш тарзига бўлган эҳтиёжни шакллантириш мақсадида, касаба уюшма Қўмитаси билан “Ўзавиация” агентлиги маъмурияти ҳамкорлигида спорт тадбири ўтказилди.
Тадбир “Соғлом турмуш тарзи” шиори остида “Угам” соғломлаштириш мажмуасида ўтказилди.
Тадбирда агентлик касаба уюшмаси аъзолари иштирок этишди. Футбол, баскетбол, қувноқлар ва зукколар, гимнастика ва бошқа спорт тадбирлари ташкиллаштирилди.
Тадбирда барча ходимларнинг кайфияти кўтаринки ва жамоавий руҳда бўлди. Спорт табирларининг ўтказилиши меҳнат жамоасининг хамжиҳатлилигини ҳамда меҳнат самарадорлигини оширади.
Тадбир якунида жамоалар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.