Самарқанд шаҳрида «Ўзавиация» агентлиги ҳамда Қатар Давлати Авиация маъмурияти делегациялари ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди
2024 йилнинг 16 октябрь куни Самарқанд шаҳрида «Ўзавиация» агентлиги делегацияси билан Қатар Давлати Авиация маъмурияти делегацияси ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда томонлар инспекторларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, халқаро ҳаво транспортини ривожлантириш, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, ИКАО аудитига тайёргарлик кўриш, ўтказиш бўйича тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича келишиб олдилар.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистон вакилларининг Қатар Ҳукуматининг грант дастурлари асосида метеорология, ҳаводаги ҳаракатни бошқариш, учувчилик ва муҳандислик йўналишларида авиация мутахассисларини тайёрлаш дастурларида иштирок этиш масалаларини муҳокама қилдилар.