Республикамиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ҳамда яшил майдонларни кўпайтириш ишлари жадал олиб борилмоқда
Ушбу хайрли тадбирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги томонидан берилган топшириғига биноан, «Ўзавиация» Агентлиги ҳам фаол иштирок этмоқда. Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани «Озодлик» МФЙ ҳудудида 25 гектар майдонда барпо этилаётган навбатдаги «Транспортчилар» боғида Агентлик ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда.