Минтақавий ҳамкорлик
Бугун “Ўзавиация” агенлигининг вакиллари Тошкент шаҳрининг Wyndham Tashkent меҳмонхонасида Европа ва Венеция комиссияси ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатлари давлат хизматчилари учун “Давлат бошқарувини модернизация қилиш ва қонун устуворлиги тамойилларини хурмат қилиш” мавзусида минтақавий семинарнинг 1-сессиясида иштирок этдилар.
Тадбир давомида давлат хизматини ривожлантириш соҳасида таниқли экспертлар маърузалар билан иштирок этдилар. Маърузада давлат бошқарувини модернизация қилиш ва қонун устуворлиги тамойилларига риоя қилиш масалаларига тухталиб ўтилди. Қисқа фурсатда мазкур учрашув илғор тажрибалар билан алмашиш учун етук халқаро ва миллий экспертларни бирлаштирадиган очиқ мулоқот майдонига айланишга улгурди.
Мазкур тадбирнинг келгуси сессияларида давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, давлат хизмати доирасида самарадорликни бошқариш масалаларига қаратилади.