“Қарши” халқаро аэропортидаги махсус ўқув-машғулоти
2022 йилнинг 28 октябрида “Қарши” халқаро аэропортида, “Парвозларнинг қидирув ва авария-қутқарув” таъминоти йўналиши бўйича “Қарши” халқаро аэропорти хизматларининг куч
ва воситаларидан фойдалланган ҳолда махсус ўқув-машғулотлари бўлиб ўтди.
Тадбир “Ўзбекистон Республикаси Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати” таркибига кирувчи тегишли вазирлик ва идоралар кўмагида ўтказилди.
Махсус ўқув-машғулотларнинг ўтказилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш “Ўзавиация” агентлиги бош мутахассис-инспектори А. Ниязов томонидан амалга оширилди.
Мазкур тадбир ижобий баҳоланиб, машғулот якунида иштирокчиларга зарур тавсиялар берилди.