Ҳуқуқий тарғибот
2022 йил 13 май куни "Ўзавиация" агентлиги ходимлари ҳуқуқий билимларни ошириш тадбирида иштирок этдилар. Ходимлар эътиборига “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги (ЎРҚ–763-сон 2022 й. 12.04.) ва “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги (ЎРҚ–764-сон 2022 й. 15.04) Ўзбекистон Республикаси Қонунлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти етказилди ва муҳокама қилинди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тақдим етилган тақдимот материаллари (аннотациялар, слайдлар, инфографикалар) намойиш етилди.