Ўзбекистон ИКАО универсал дастури бўйича авиация хавфсизлиги аудитидан муваффақиятли ўтди
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида "авиация хавфсизлигини таъминлаш соҳасида текширишлар Универсал дастури доирасида узлуксиз мониторинг механизми тўғрисида" ги англашув меморандуми ҳамда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2019 йил 6 июндаги 206-сонли топшириғига мувофиқ, 2019 йил 20-29 ноябр кунлари ИКАО инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича аудит ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси соҳасида авиация хавфсизлиги соҳасидаги аввалги аудитлар 2004, 2006 ва 2010 йилларда ўтказилган бўлиб, улар ҳам муваффақиятли ва яхши даражада ўтказилди. ИКАО аудити фуқаро авиациясида авиация хавфсизлигини таъминлаш тизимини баҳолашнинг энг муҳим объектив воситаларидан биридир. Авиация хавфсизлиги аудити аэропортлар хавфсизлиги тизимининг кенг қамровли текшируви бўлиб, 500 протоколидан кўпроқ масалалар бўйича экспертлар томонидан баҳоланди.
2019 йил 29 ноябр куни ИКАО аудиторлар гуруҳи томонидан текшириш натижалари бўйича дастлабки ҳисобот тақдим этилди. Аудиторлар томонидан "Ўзавиация" агентлиги ва "Тошкент" халқаро аэропорти мутахассислари авиация хавфсизлигини таъминлаш масалаларида юқори даражада тайёргарлиги қайд этилди.