Ўзбекистон Республикаси аэропортларида “Очиқ осмон” режими жорий этилади
2020 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг Ўзбекистон Республикаси аэропортларида “Очиқ осмон” режимини жорий этиш тўғрисидаги буйруғи имзоланди.
“Очиқ осмон” режими 2020 йилнинг 1 августидан бошлаб ИАТА “Қиш 2022/2023” мавсуми якунигача икки йил муддатга уни узайтириш ёки шартларни ўзгартириш имконияти билан:
- Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро, Навоий ва Урганч шаҳридаги аэропортларда, уларнинг техник имкониятларини инобатга олган ҳолда ҳеч қандай чекловларсиз “бешинчи ҳаво эркинлиги” ҳуқуқини қўллаган ҳолда;
- Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд шаҳридаги аэропортларда, уларнинг техник имкониятларини инобатга олган ҳолда парвозлар сони чекловларисиз, Ўзбекистон Республикасида тайинланган ташувчилар фойдаланмаган йўналишларда “бешинчи ҳаво эркинлиги” ҳуқуқи билан;
- Навоий ва Термиз шаҳаридаги аэропортларда, уларнинг техник имкониятларини инобатга олган ҳолда ҳеч қандай чекловларисиз юк ташиш парвозларини амалга ошириш учун “еттинчи ҳаво эркинлиги”га қадар бўлган ҳуқуқи белгиланди.
Самарқанд шаҳридаги аэропортда қайта таъмирлаш ишлари якунлангач “Очиқ осмон” режими жорий этилади.