“Ўзавиация” агентлиги ва “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК вакиллари учун Парвоз схемаларини лойихалаш курслари ўтказилмоқда
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО)нинг стандартлари ва тавсияларига риоя қилиш мақсадларида Ҳудудий навигация мезонларига асосан ускуналар бўйича парвозлар чизмаларини лойиҳалаштириш соҳасида (PANS-OPS RNAV) “Ҳудудий навигация мезонларига асосан ускуналар бўйича парвозлар қоидаларига кўра аэродромда ҳаво кемаларини манёврлар бажариш тартибларини ишлаб чиқиш” курсларида “Ўзавиация” агентлиги ва “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК вакиллари учун ўқув курси ташкил этилди.
Ўқув курси халқаро даражадаги мутахассис, Озарбайжон Аэронавигация ахборот маркази раҳбари Александр Эстров томонидан “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК қошидаги “Ўқув-машғулот мажмуаси” негизида 2024-йилнинг 25-март 9-апрел кунлари ўтказилади.
Ўқув курсининг иккинчи босқичи Боку шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб ушбу ўқув курсининг якунида халқаро даражадаги сертификат берилиши кўзда тутилган.