Обод ва кўркам маҳалла

Ҳашар - қадимги тарихга асосланган Шарқдаги энг олийжаноб халқ анъаналаридан биридир. Ҳашар қадим замонлардан буён ўзбек халқининг ҳаёт тарзида алоҳида муҳим ўринни эгаллаб келган ва гўзал фазилатларининг тимсолидир.

Бугун, 2021 йил 13 март куни “Ўзавиация” агентлигида баҳор байрами “Навруз” арафасида “Обод ва кўркам маҳалла” шиори остида уммхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтди. Тадбирда “Ўзавиация” агентлигининг раҳбарияти ва ходимлари фаол иштирок этишди.

Тадбир давомида Агентликнинг ички ва атроф йўлаклари ободонлаштирилди. Дарахтларни оқлаш ва кесиш ишлари ташкиллаштирилди. Агентликга туташган махалла кўчаларини ободонлаштириш ва кўкаламлаштириш ишларига махллага кўмаклашилди.

Шунингдек, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Миробод фиали ҳисоб рақамига жамоанинг бир овозли қарори билан пул маблағлар ўтказилиши қабул қилинди.