Аэродромлар хавфсизлиги бўйича ИКАОнинг халқаро семинари: Актуал чақирувлар ва ечимлар
Бугун Тошкент шаҳрида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти ИКАОнинг “Аэродромлардан фойдаланиш ва хавфсизлигини назорат қилиш” мавзусидаги семинар ўз ишини бошлади.
Мазкур анжуманда ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика минтақавий бюроси ва Давлатлараро авиация қўмитаси (ДАҚ) вакиллари ҳамда хорижий экспертлар иштирок этмоқда. Семинар йиғилишнинг асосий мақсадлари аэродромларда назорат таъминлаш йўналишидаги тенденциялар ва актуал саволларнинг муҳокамаси ҳамда тажриба алмашиш.