Малайзиянинг Давлатининг «Air Asia X Berhad» авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди
«Ўзавиация» агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Малайзия Давлатининг ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан 2025 йил 3 февралида «Air Asia X Berhad» авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига Куала-Лумпур-Ташкент-Куала-Лумпур йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди.
Парвозлар А330 ҳаво кемаcида амалга оширилади.