“IrАero” авиакомпаниясининг парвози ҳақида расмий баёнот
“IrAero” авиакомпанияси томонидан 2022 йилнинг 28 февраль куни Самарқанд – Иркутск йўналиши бўйича IAE598 рақамли чартер парвози RRJ-9 (Sukhoi Superjet 100) ҳаво кемасида амалга оширилган.
Аниқланишича, Самарқанд аэропортидан жўнаб кетишдан олдин, ҳаво кемаси экипажи томонидан маршрутдаги шамолнинг тезлиги ва йўналишини хисобга олган ҳолда этарлича ёнилғи қуйиш тўрисида қарор қабул қилинган.
Шу сабабли экипаж аъзолари Самарқанд аэропортидан жами 90 нафар йўловчи ва 423 кг юк билан учиб кетишган.
Ушбу самолётда ўша куни учиш вазни чегараланганлиги сабабли 61 нафар йўловчининг багажи Самарқанд аэропортида бортга ортилмаган.
«ИрАэро» авиакомпаниясидан олинган маълумотларга кўра, йўловчиларнинг қолиб кетган багажларини «Сибир» авиакомпаниясининг 2022 йил 2 мартига режалаштирилган Самарқанд-Иркутск йўналишидаги чартер парвози билан этказилишига келишилган.