III Тошкент Аксилкоррупция форуми

“Ўзавиация” агентлигидаги Коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассиси Пулатов Олим Мирсагдуллаевич 2023 йилнинг 3-ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “III Тошкент Аксилкоррупция форуми”да иштирок этди.

Унда Корея Республикаси, Малайзия, Гонконг, Финляндия, Эстония, Миср Араб Республикаси, Қатар ва Марказий Осиё мамлакатларининг ваколатли органлари раҳбарияти ва вакиллари қатнашдилар.

Форумнинг асосий мақсади - коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва сайи ҳаракатларни кенг жамоатчиликка, шу жумладан халқаро ҳамжамиятга етказиш, бу борада истиқболдаги вазифаларни белгилаб олиш ва энг муҳими коррупцияга қарши курашишга масъул бўлган ҳам маҳаллий ҳамда хорижий ҳамкорлар билан ўзаро тажриба алмашиш ва бу борада халқаро ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришдан иборат.