Ҳурматли юртдошлар!

25 март куни ўтказиладиган халқаро "Ер вақти" акцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги фаол иштирок этмоқда, ва сизларни ҳам ушбу акция доирасида барча электр жиҳозларини 60 дақиқа давомида ўчириш ҳамда бу вақтни тоза ҳавода сайр қилишга бағишлашни тавсия қилади.
Табиатни асраш — барчамизнинг умумий вазифамиз!