Хон атлас— миллийлигимиз тимсоли

Маълумки, ҳар йили мамлакатимизда хотин-қизлар иштирокида  “Хон атлас” фестивали ўтказилади. «Ўзавиация» агентлигининг гўзал ва дилдор аёллари ҳам ҳар йили “Хон атлас— миллийлигимиз тимсоли” фестивалида фаол иштирок этадилар. Миллий маданиятимизнинг кўзгуси бўлган атласу адрас матоларимиздан тайёрланган либослар ўзбек аёллари чиройига чирой, ҳуснига ҳусн қўшиши билан бирга неча асрлик миллий ва маънавий анъаналаримизни ҳам ёдга солади.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, 2017 йилда ўзбек ипак матоларини тўқиш технологияси УНEССОнинг инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилгани миллий матоларимизнинг жаҳон миқёсидаги юксак ўринга эга эканини англатади. Бугунги кунда йўқолиб бораётган анъаналарни асраб-авайлаш, жумладан, тарихий матоларни қайта тиклаш тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.

Миллий маънавиятимизни тараннум этган бу йилги фестиваль «Ўзавиация» агентлигида ўзгача ташкил этилиб, иштирокчиларда ёрқин таассурот қолдирди.