Хитой Халқ Республикасининг “Air China” авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди
Ўзавиация” агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан 1994 йил 19 апрелида “Air China” авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига Пекин-Тошкент-Пекин ва Урумчи-Тошкент-Урумчи йўналишларида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш Фойдаланиш рухсатномаси расмийлаштирилди.
Парвозлар Boeing-737-800/8 (MAX) ва Airbus-330-300/200 ҳаво кемаларида амалга оширилади.