Гендер тенглиги

Жорий йилнинг 29-июл санасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиатсияси агентлигида "Гендер тенглиги муаммолари" мавзусида давра сухбати ўтқазилди.Тадбирда Миробод туман Кенгаш Депутати, Дотсент Саиджаббор Шоира Саидғаффор қизи ҳамда "Ўзавиатсиа" агентлиги ҳодималари иштирок этдилар. Сухбат давомида гендер тушунчаси, гендер тенглигини таъминлаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар тўғрисида сўз юритилди.