«Ўзавиация» агентлиги вакиллари Грециянинг Афина шаҳрида бўлиб ўтган ИКАОнинг “Расмиятчиликларни соддалаштириш” бўйича навбатдаги йиғилишида иштирок этишди
«Ўзавиация» агентлиги вакиллари жорий йилнинг 12 март куни Грециянинг Афина шаҳрида бўлиб ўтган ИКАОнинг “Расмиятчиликларни соддалаштириш” (Facilitation) бўйича стандарт ва тавсияларини давлатлар қонунчилигига тадбиқ этиш билан боғлиқ минтақавий ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишида иштирок этишди.
Йиғилиш ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика бюроси, Европа Фуқаро авиацияси Конференцияси ҳамда Греция Фуқаро авиацияси ташаббуслигида ташкил этилди ва унда 30 дан ортиқ давлат авиация маъмурияти раҳбарлари ва турли ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда иштирок этиш ИКАОнинг “Расмиятчиликларни соддалаштириш” бўйича стандарларни бажаришда самарали давлат назоратини қўллаш юзасидан халқаро амалиёт ўрганилди.