9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни «Ўзавиация» агентлиги директори Т. Назаров раислигида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигида “Коррупцияга қарши курашда бирлашмоғимиз лозим” мавзусида навбатдаги семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда коррупцияга қарши курашиш бўйича бош  мутахассис О. Пўлатов хамда марифат тарғиботчиси жамияти аъзоси, сиёсий шархловчи «Шуҳрат» медали соҳиби Қ. Каримбеков Янги Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда давлат томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида презентация материаллари ёрдамида батафсил тушунтириб ўтдилар.

Тадбир якунида мавзуга оид бир қатор фикр мулоҳазалар билан алмашилиб, ўзаро савол-жавоблар ўтказилди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.