“UAT” МЧЖда комплексли тактик машғулотлар ўтказилди

2020 йил 29 октябрь куни “UAT” МЧЖ корхонаси ҳудудидаги ишлаб чиқариш объектларида ёнғинларни бартараф этиш” мавзусида комплексли тактик машғулотлар ўтказилди.

Комплексли тактик машғулотлар Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020 йил 10 январдаги “Аҳоли ва ҳудудларни фавкулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2019 йилда қабул қилинган чора-тадбирлар натижалари ва 2020 йил вазифалари тўғрисида” ги буйруғи ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020 йил 20 январдаги 1-сон буйруғи, шунингдек, “UAT” МЧЖнинг 273-сон буйруғи асосида ўтказилди.

Комплексли тактик машғулотларда “UAT” МЧЖнинг ўт ўчирувчилар ҳарбийлашган қўриқчилиги қутқарувчилари, тиббиёт ходимлари ва қўриқлаш хизмати мутахассислари, шунингдек, Тошкент халқаро аэропортининг идоравий ўт ўчирувчилар қўриқчилиги ва Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Яккасарой тумани 19-сон ёнғиндан қутқариш қисми ўт ўчирувчилари иштирок этди.

Машғулотлар жараёнида барча иштирокчилар олдиларига қўйилган вазифаларни сидқидилдан, кўтаринки руҳда ва мукаммал бажаришга ҳаракат қилди. Машғулотлардан кутилган натижалар ўз самарасини кўрсатиб, ижобий баҳолар билан якунланди.

Машғулотлар якунида барча иштирокчилар ҳаракати таҳлил қилиниб, йўл қўйилган баъзи бир камчиликлар айтиб ўтилди ва келгусида бу камчиликлар қайтарилмаслиги борасида тавсиялар берилди.

Комплексли тактик машғулотлар қутқарувчиларнинг тайёргарлик даражасини аниқлаш, шунингдек, фавқулодда вазиятларни бартараф этишда уларнинг бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликдаги ишларига баҳо бериш учун ҳар йили ўтказилади.

Комплексли тактик машғулотларни олиб бориш ишлари “Ўзавиация” агентлигининг парвозларни қидириш, авариядан қутқариш таъминотини назорат қилиш бўйича бош мутахассис-инспектори, “Uzbekistan airways” АЖ фуқаро муҳофазаси бўлими ходимлари, шунингдек, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ЎМТО ЁХХТ бўлими бошлиғи ва “UAT” МЧЖ маъмурияти томонидан мувофиқлаштирилди ва назорат қилинди.