Бугун Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигида агентлигининг бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг жамоа йиғилиши бўлиб ўтди

Бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг фаолияти агентликнинг ходимлари-касаба уюшма аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий масалалардаги қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш, ходимларнинг маънавий савиясини ошириш, ходимларини соғломлаштириш бўйича амалларга қаратилган.

“Ўзавиация” агентлигида   касаба уюшмаси аъзоларининг манфаътлари ва ҳуқуқлари ҳимояси маъмурият ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари билан хамкорликда 2020 йил якунида ишлаб чиқилган  “Агентликнинг 2021-2025 йилар учун  жамоа  шартномаси” билан белгиланади.

Йиғилишда агентликнинг барча ходимлари,  Авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг маъсул ҳодими Каримов Абдурахим ҳамда Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси ҳодими Эхтиёров Жахонгирлар қатнашдилар.

Йиғилишнинг кун тартиби:

  1. “Ўзавиация” агентлигининг маъмурияти ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи(Марузачилар Т.Ульжаев ва Р.Гулямов).
  2. “Ўзавиация” агентлигининг касаба уюшмаси қўмитасининг Тафтиш комиссиясининг 2020 йил фаолияти тўғрисида.
  3. “Ўзавиация” агентлигининг касаба уюшмаси қўмитасининг тафтиш комиссияси таркибини сайлаш.

“Ўзавиация” агентлигининг маъмурияти ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти бир овоздан қониқарли деб топилди.

Агентлигининг бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси Тафтиш комиссиясининг янги аъзолари бир овоздан жамоа томонидан сайланди.

Агентлик ходимларининг самарали меҳнати учун зарур шароитлар, муносиб иш ҳақи, дам олиши ва ҳордиқ чиқариши масалалари “Ўзавиация” агентлиги касаба уюшмасининг ўз олдига қўйган асосий мақсадидир!