Россия авиакомпанияси “I Fly Ltd.” МЧЖ Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсат олди

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукуматининг ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида “Ўзавиациа” агентлиги томонидан «I Fly Ltd.» компаниясига Россия Федерациясидан Москва-Бухоро-Москва, Владивосток-Бухоро-Владивосток йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун 2020 йил 21 июлда 2-К сонли Фойдаланиш рухсатномаси берилди.

Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун авиакомпания томонидан Airbus А-330/200  ҳаво кемалари эълон қилинди.