Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидаларига ЎзР АҚ-93 ва ЎзР АҚ-174 ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2020-йил 15-июндаги буйруғлари билан “Фуқаро авиациясида аэронавигация хизматлари маълумоти” авиация қоидалари (ЎзР АҚ-174) ва Ўзбекистон Республикаси “Фуқаро авиациясини аэронавигацияси” авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-93) ўзгартиришлар киритилди.

Ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (Дававианазорат) Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ҳузуридаги фуқаро авиацияси агентлиги (“Ўзавиация” агентлиги) этиб қайта ташкил этилиши муносабати билан ишлаб чиқилган.