“Ўзавиация” Агентлиги томонидан ҳаво кемалари эксплуатантларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун рухсатномалар бериши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5584-сонли Фармонини амалга ошириш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўгърисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Аэронавигация маълумотлари тўпламига “Ўзавиация” агентлиги ҳаво кемалари эксплуатантларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун рухсатномалар бериш бўйича ваколатли орган эканлигини назарда тутувчи ўзгарптиришлар киритилди.

Шу муносабат билан, 2020 йил 27 февралдан бошлаб “Ўзавиация” Агентлиги ҳаво кемалари эксплуатантларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун рухсатномалар беришни бошлади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун рухсат олиш тўғрисидаги батафсил маълумотларни қуйидаги манзил бўйича олиш мумкин:
  • Ўзбекистон Республикаси, 100015, Тошкент ш., Нукус 73 "б" кўчаси
  • Телефон / факс: +998781200072
  • АФТН: UTTTYAYA
  • Электрон почта манзили: perm_uzb@uzcaa.uz
  • Ишлаш тартиби: кечаю-кундуз