"Ўзавиация" агентлиги II халқаро ҳуқуқий форумда иштирок этди

Жорий йилнинг 22-23 апрел кунлари пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан бир қатор халқаро ташкилотлар кўмагида ўтказилган "Tashkent Law Spring" II халқаро ҳуқуқий форуми бўлиб ўтди. Форумда Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралари юридик хизматлари, жумладан, "Ўзавиация" агентлиги вакиллари иштирок этди.
Форумда давлатнинг ҳуқуқий сиёсати соҳасидаги жорий масалалар ва истиқболлари муҳокама қилинди, жонли муҳокамалар ва ушбу соҳада тажриба алмашиш орқали муаммоларни ҳал қилиш йўллари аниқланди.