Жамоат транспортида имтиёзли транспорт карталар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 643-сонли қарорига мувофиқ жамоат транспорти (автобус, метрополитен) дан фойдаланишда АТТО ягона транспорт картасининг тариф режаларини ишлаб чиқиш бўйича тегишли кўрсатмалар бериб ўтилган.

Транспорт картаси – йўловчилар томонидан умумий фойдаланиладиган транспортда (йўналишсиз таксидан ташқари) юрганлик учун амалдаги тариф асосида йўл ҳақини тўлиқ тўлаш учун мўлжалланган шахсийлаштирилмаган кўп марталик дебет тўлов картаси. Транспорт картасининг депозит ҳисоб рақами пул маблағларини тушириш орқали тўлдирилади. Транспорт картасидаги тариф режаларининг тўлиқ қиймати умумий фойдаланиладиган транспортдаги чекланган тарифни, чегирма ва имтиёзларни ҳисобга олган холда, юришлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Имтиёзли транспорт картаси – умумий фойдаланиладиган транспортда (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) автоматлаштирилган тўлов тизими оператори маълумотлар базасида рўйҳатга олинган йўловчига транспортда бепул ёки имтиёзли юриш ҳуқуқини кафолатлайдиган, транспортдан фойдаланиш сони ва бир транспортдан бошқасига чиқиш сони чекланмайдиган шахсийлаштирилмаган ва(ёки) шахсийлаштирилган транспорт картаси.

Батафсил