“Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖ да парвозларни қидирув ва авария-қутқаруви таъминоти бўйича комплекс ўқув-машғулотлари амалга оширилди

2021 йил 25 мартда “Фарғона аэродромида халокага учраган ҳаво кемаси йўловчилари ва экипажига аэропорт ҳамда Фарғона шаҳри ва Фарғона вилоятининг Ўзбекистон Республикаси Ягона авиация қидирув-қутқарув хизматига (ЯАҚҚХ) кирувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда ёрдам кўрсатиш мавзусида комплекс ўқув-машғулотлари бўлиб ўтди.

Комплекс ўқув-машғулотлари Ўзбекистон Республикаси ЯАҚҚХнинг қидирув-қутқарув ва авария ишларини амалга ошириш Қоидалари ва Умумжахон авиация ташкилоти ИКАО талаблари асосида амалга оширилди. Комплекс ўқув-машғулотлари ҳар йили, ҳалокатга учраган ҳаво кемаси йўловчилари ва экипажини қутқариш ишларини амалга оширишда, аэропортнинг ҚИТЖ ва Ўзбекистон Республикаси ЯАҚҚХга кирувчи ташкилотларнинг ўзаро хамкорлигига бахо бериш учун ўтказилади. 

Ўқув-машғулотларида “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖнинг қутқарув ишларини таъминлаш жамоаси, шунингдек, Фарғона шахри ва Фарғона вилоятининг Ўзбекистон Республикаси ЯАҚҚХга кирувчи ташкилотлари иштирок этди.

Комплекс ўқув-машғулотлари “Ўзавиация” агентлигининг парвозларни қидирув, авария- қутқаруви таъминотини назорат қилиш бўйича бош мутахассис-инспектори, Фарғона шахар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маъсул ходими ва “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖ маъмурияти томонидан мувофиқлаштирилди ва назорат қилинди.