Бирлашган Араб Амирликлари авиакомпанияси "AIR ARABIA PJSC" Ўзбекистон Республикасига мунтазам парвозларни амалга ошириш учун руҳсатнома олди

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан "AIR ARABIA PJSC" авиакомпаниасига Шарджа - Тошкент - Шарджа йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун 2020 йил 11 сентябрда 4-К сонли Фойдаланиш рухсатномаси берилди.

Ўзбекистонга парвозларни амалга оширишда авиакомпания Airbus-320-214 ва Airbus 321-251NX ҳаво кемаларидан фойдаланишини маълум қилди.