"Air Astana" авиакомпанияси янги йўналишларда мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

"Ўзавиация" агентлиги томонидан 2021 йилнинг 8 июнь куни Қозоғистон Республикасининг "Air Astana" авиакомпаниясига Туркистон-Тошкент-Туркистон ва Олмата-Самарканд-Олмата йўналишларида Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
"Air Astana" авиакомпанияси Нур-Султон – Тошкент - Нур-Султон ва Олмата - Тошкент - Олмата йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун 2010 йил 18 ноябрдаги 78-К сонли эксплуатацион рухсатномасига хам эга.