Текширув натижлари

"УЗРОСАВИА" МЧЖ техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилотининг текшируви тўғрисида

2020 йилдаги “Ўзавиация” агентлигининг ташкилий тадбирлар режасига ва “Ўзавиация” агентлиги директорининг 2020 йил 17 февралдаги Кўрсатмасига мувофиқ “УЗРОСАВИА” МЧЖ ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилотни 2020 йил 19 февралдан 21 февралгача текшируви ўтказилди.

Текшириш натижалари бўйича УЗРОСАВИА” МЧЖ ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилотининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2013й. 354-сонли тасдиқланган қарори “Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотларини сертификатлар бериш тартиби тўгърисидаги Низом” талабларига мувофиқлиги аниқланди.

"Қарши" аэродромида сертификасия текшируви

“Узавиаcия” агентлиги директорининг 2019 йил 7 ноябр 31-сонли Кўрсатмасига асосан 2019 йил 13-15 ноябр кунлари «Қарши» аэродромида сертификасия текшируви ўтказилди. Олиб борилган текширув натижасига асосан «Қарши» аэродромининг 18-АД сонли сертификатининг муддати 2021 йил 21 отябргача узайтирилди. Ҳозиргу кунда “Қарши ҳалқаро аэропорти” МЧЖ Боинг-767, Боинг-757, А-321 ва А-320 турдаги ҳаво кемаларини қабул қилиш имкониятига эга.

“An Rad-AERO” МЧЖ ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилот сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш

Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилот ЎзР АҚ-145ТХК.6- сонлй сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш муносабати билан тушган буюртмага мувофиқ, 2019 йилнинг 13 августдан 14 августни ҳам қўшиб икки кун муддатга “An Rad-AERO” МЧЖ ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилотида сертификатлаш текшируви ўткази Текшириш натижалари бўйича, “An Rad-AERO” МЧЖ ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилотининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2013й. 354-сонли тасдиқланган қарори “Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотларини сертификатлар бериш тартиби тўгърисидаги Низом” талабларига мувофиқлиги аниқланди. “An Rad-AERO” МЧЖ ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилот ЎзР АҚ-145ТХК.6-сонлй сертификатининг амал қилиш муддати уч йилга 2022 йилнинг 18 августгача узайтирилди.

“UAT” АК ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилот сертификатининг амал қилиш муддатни узайтириш

Боэинг 737 самолётларига техник хизмат кўрсатиш учун тушган буюртма муносабати билан, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилот ЎзР АҚ-145ТХК.8- сонлй сертификатининг тасдиқланган фаолиятини кенгайтириш учун, 2019 йилнинг 19 июндан 27 июнни ҳам қўшиб икки кун муддатга “UAT” АК ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилотида инспекция текшируви ўтказилди. Инспекция текшируви натижалари бўйича, “UAT” АК ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилотининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2013й. 354-сонли тасдиқланган қарори “Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотларини сертификатлар бериш тартиби тўгърисидаги Низом” талабларига мувофиқлиги аниқланди. “UAT” АК ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилот ЎзР АҚ-145ТХК.8-сонлй сертификатининг тасдиқланган фаолият соҳалари рўйхатига Боинг 737-300/400/500 (CФМ56) ва Боинг 737-600/700/800/900 (CФМ56) самолётларига тезкор ҳамда ҳажмий техник хизмат кўрсатиш деган қўшимча киритилган.

“UAT” АК ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилот сертификатининг амал қилиш муддатни узайтириш

Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилот ЎзР АҚ-145ТХК.8- сонлй сертификатининг амал қилиш муддатни узайтириш муносабати билан тушган буюртмага мувофиқ, 2019 йилнинг 23 мартдан 27 мартни ҳам қўшиб беш кун муддатга “UAT” АК ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилотида инспекция текшируви ўтказилди. Инспекция текшириш натижалари бўйича, “UAT” АК ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилотининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2013й. 354-сонли тасдиқланган қарори “Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотларини сертификатлар бериш тартиби тўгърисидаги Низом” талабларига мувофиқлиги аниқланди. “UAT” АК ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилот ЎзР АҚ-145ТХК.8-сонлй сертификатининг амал қилиш муддати уч йилга 2022 йилнинг 10 апрелгача узайтирилган.

«Нукус» аэродромида сертификасия ва инспекция текширувлари ўтказилди.

ЎзР Дававианазорати Бошлигъининг 2018 йил 28 август 28 - сонли Кўрсатмасига асосан 2018 йил 13 - 15 август кунлари «Нукус» аэродромида сертификасия ва инспекция текширувлари ўтказилди.
Сертификасия ва инспекция текширувлари Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратининг 2018 йилги асосий ташкилий йиллик Режасига мувофиқ олиб борилди.
Сертификати муддати узайтирилди.

«Наманган» аэродромида сертификасия ва инспекция текширувларини ўтказиш тўғрисида

ЎзР Дававианазорати Бошлигъининг 2018 йил 18 апрел 17-сонли Кўрсатмасига асосан 2018 йил 01-03 июн кунлари «Наманган» аэродромида сертификасия ва инспекция текширувлари ўтказилди.
Сертификасия ва инспекция текширувлари Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратининг 2018 йилги асосий ташкилий йиллик Режасига мувофиқ олиб борилди.
Олиб борилган текширувлар натижасига асосан «Наманган» аэродромини сертификасия ва инспекция текширлари актлари тайёрланади.
Сертификати муддати узайтирилди.

Ургенч аэродроми сертификатсия ва инспекция текширув натижалари

2017й. 21 – 23 июн кунлари Ўзбекистон Республикаси Дававаианат комиссияси томонидан Ургенч аэродроми сертификатсия ва инспекция текширув натижалари бўйича далолатнома таёрланди. Далолатномага асосан комиссиянинг тавсияларини бажариш бўйича аниқ муддатлари кўрсатилган тадбирлар Режаси тузилди. Ургенч аэродромини Сертификати муддати 01.08.2020 йилгача узайтирилди.

Самарканд аэродроми сертификатсия текширув натижалари

2017й. 26-28 апрел кунлари Ўзбекистон Республикаси Дававаианат комиссияси томонидан Самарканд аэродроми сертификатсия текширув натижалари бўйича далолатнома таёрланди. Далолатномага асосан комиссиянинг тавсияларини бажариш бўйича аниқ муддатлари кўрсатилган тадбирлар Режаси тузилди. Самарканд аэродромини Сертификати муддати 06 июн 2020 йилгача узайтирилди.

Ургенч аэродроми ва аэропортининг инспектсия текширув натижалари

2016й. 25-27 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Дававаианат комиссияси томонидан Ургенч аэродроми ва аэропортининг инспектсия текширув натижалари бўйича далолатнома таёрланди. Далолатномага асосан комиссиянинг тавсияларини бажариш бўйича аниқ муддатлари кўрсатилган тадбирлар Режаси тузилди.

МАИ авиакомпанияси сертификатлаш текширувининг натижалари

2016 йилнинг 3-5 май кунлари МАИ авиакомпаниясининг сертификатлаш текшируви натижалари комплекс хулосаси таёрланди.Хулосага асосан МАИ авиакомпаниясининг эксплуатант сертификати муддати 13.05.2019й.гача узайтирилди.

Андижон аэропорти ва аэродромини сертификатсиявий ва инспекциявий текшируви натижалари

26-28 август 2015 йил Андижон аэропорти ва аэродромини сертификатсиявий ва инспекциявий текширувлари натижаси бўйича ЎзР Дававианазорати комиссияси томонидан акт таёрланди. Акт асосида комиссия тавсияларини аниқ амалга ошириш муддати билан бажариш бўйича тадбирлар Режаси таёрланди. Андижон аэродроми Сертификат муддати 10 октябр 2016 йилгача узайтирилди.

Нукус аэропорти ва аэродромини сертификатсиявий ва инспекциявий текшируви натижалари

29-31 июл 2015 йил Нукус аэропорти ва аэродромини сертификатсиявий ва инспекциявий текширувлари натижаси бўйича ЎзР Дававианазорати комиссияси томонидан акт таёрланди. Акт асосида комиссия тавсияларини аниқ амалга ошириш муддати билан бажариш бўйича тадбирлар Режаси таёрланди. Нукус аэродроми Сертификат муддати 16 сентябр 2018 йилгача узайтирилди.

Термез аэропорти ва аэродромини сертификатсиявий ва инспекциявий текшируви натижалари

16-18 июн 2015 йил Термез аэропорти ва аэродромини сертификатсиявий ва инспекциявий текширувлари натижаси бўйича ЎзР Дававианазорати комиссияси томонидан акт таёрланди. Акт асосида комиссия тавсияларини аниқ амалга ошириш муддати билан бажариш бўйича тадбирлар Режаси таёрланди. Термез аэродроми Сертификат муддати 31 июл 2018 йилгача узайтирилди.

«Silk Road Cargo Business» авиакомпаниянинг сертификатсиявий текширувининг натижалари

«Silk Road Cargo Business» авиакомпаниясининг 26-27 май 2015 йил сертификатсиявий текшируви натижалари бўйича ЎзР Дававианазоратининг комиссияси томонидан комплекс хулоса тайёрланди. Миллий авиакомпания сертификати мудддати 8 июн 2018 йилгача узайтирилди.

Наманган аэропорти ва аэродромини сертификатсиявий ва инспекциявий текшируви натижалари

27-30 Май 2015 йил Наманган аэропорти ва аэродромини сертификатсиявий ва инспекциявий текширувлари натижаси бўйича ЎзР Дававианазорати комиссияси томонидан акт таёрланди. Акт асосида комиссия тавсияларини аниқ амалга ошириш муддати билан бажариш бўйича тадбирлар Режаси таёрланди. Наманган аэродроми Сертификат муддати 1 июн 2018 йилгача узайтирилди.

Фаргъона аэропорти ва аэродромини инспекциявий текшируви натижалари

25-27 феврал 2015 йил Фаргъона аэропорти ва аэродромини инспекциявий текширувлари натижаси бўйича ЎзР Дававианазорати комиссияси томонидан акт таёрланди. Акт асосида комиссия тавсияларини аниқ амалга ошириш муддати билан бажариш бўйича тадбирлар Режаси таёрланди. Фаргъона аэродроми Сертификат муддати 10 апрел 2018 йилгача узайтирилди.

Миллий авиакомпаниянинг инспекциявий текширувининг натижалари

«Ўзбекистон Хаво Йўллари» Миллий авиакомпаниясининг 16-19 феврал 2015 йил инспекциявий текшируви натижалари бўйича ЎзР Дававианазоратининг комиссияси томонидан комплекс хулоса тайёрланди. Актга асосан комиссия тавсияларини бажариш бўйича тадбирлар Режаси аниқ амалга ошириш муддати билан тайёрланди. Миллий авиакомпания сертификати мудддати 10 март 2018 йилгача узайтирилди.

Навои аэропорти ва аэродромини инспекциявий текшируви

ЎзР Дававианазоратининг комиссияси томонидан Навои аэропорти ва аэродромидаги 10-12 сентябр 2014й. бўлиб ўтган инспекциявий текшируви натижалари бўйича акт тайёрланди. Актга асосан комиссия тавсияларини бажариш бўйича тадбирлар Режаси аниқ амалга ошириш муддати билан тайёрланди. Навои аэродромини Сертификати муддати 31 октябр 2017 йилгача узайтирилди.

Андижон аэропорти ва аэродромини инспекциявий текшируви

ЎзР Дававианазоратининг комиссияси томонидан Андижон аэропорти ва аэродромидаги 10-12 сентябр 2014й. бўлиб ўтган инспекциявий текшируви натижалари бўйича акт тайёрланди. Актга асосан комиссия тавсияларини бажариш бўйича тадбирлар Режаси аниқ амалга ошириш муддати билан тайёрланди. Андижон аэродромини Сертификати муддати 10 октябр 2015 йилгача узайтирилди.

  Каталогни юклаб олинг 1.31 Мб

Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 30.03.2020 17:38:57

Чоп этиладиган нусхаси