[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.08 Ҳаво транспортида ташиш]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2238-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 183-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида авиация хавфсизлигига текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига
мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 11 апрелдаги 45-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238, 2011 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 275-модда) билан тасдиқланган Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш
қоидаларига
иловага
мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 10 август,
83-Н-сон
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 10 августдаги 83-Н-сон
буйруғига
ИЛОВА
Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1.
6-банд
ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2.
94-банд
қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«94. Ҳаво кемасида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар рўйхати Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) Хавфли юкларни ҳавода ташиш бўйича техник йўриқномалари (Doc 9284) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 183-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида авиация хавфсизлигига текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланган.».
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан келишилган.
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
2016 йил 14 июль
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
2016 йил 15 июль
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
2016 йил 5 август
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
2016 йил 18 июль
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х. МИРЗАХИДОВ
2016 йил 20 июль
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори В. ТЯН
2016 йил 22 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 32-сон, 394-модда)